Австралияда кемадан тушиб қолган 83 та контейнер сувга ғарқ бўлди
Австралияда кемадан тушиб қолган 83 та контейнер сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу контейнерлардаги ашёлар уммондаги жониворларга зарар бериши мумкинлиги айтилмоқда.
«BBC» хабарига кўра, Австралияда кучли тўлқин туфайли 123 та контейнер кемадан тушиб қолган. Ичида тиббиёт жиҳозлари, операция ускуналари ва памперс бўлган контейнерлардан 83 таси сувга ғарқ бўлган. 40 та контейнер эса пачоқланган.
Контейнерлар ичидаги тиббиёт жиҳозларини акулалар ютиши мумкинлиги мутахассисларни ташвишга солаяпти.
Қидирув-қутқарув гуруҳи Сидней шаҳри атрофида иш олиб бораяпти. Бироқ улкан тўлқинлар уларга халақит қилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter