Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошиб кетди

Австралияда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошиб кетди

Фото: «Getty Images»

Австралия шимолидаги Онслоу  шаҳрида жуда юқори ҳаво ҳарорати рекорди қайд этилди. Бугун, 13 январь куни бу ерда Цельсий бўйича ҳаво +50,7 даражагача иссиқ бўлди, деб ёзмоқда BBC.

Сўнгги маротаба мамлакатда бундай иссиқ ҳаво 1962 йилда Жанубий Австралия чўлларида кузатилганди.

Австралиялик метеорологлар айни аномал жазирамани минтақада ёғингарчилик кузатилмаётгани билан изоҳлашди.

Синоптикларга кўра, эртага, жума куни ҳаво янаям қизиши мумкин, шундан сўнг ҳаво салқинлашиши бошланади.

Кеча, 12 январь куни Аргентинада ҳаво 45 даражагача қизиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг