«Атомдан ҳам кучли»: Эрон «сирли қуроли» ҳақида баёнот берди

Эроннинг Ислом инқилоби посбонлари корпуси генерали Иброҳим Рустамий таъкидлашича, қуролланиш соҳасида сўнгги ўн йиллар давомида ўсишга эришган Теҳрон ихтиёрида «улкан махфий имкониятлар» мавжуд.
«Ядровий қуроллардан чандон кучлироқ қуролларимиз бор», — деди генерал Рустамий.
1 октябрдаги ракеталар ҳужумига Исроил жавоб зарбалари бериш ҳақида таҳдид қилганидан сўнг Рустамий шундай баёнот берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter