Атамбаев тарафдорлари аёллар ва болалардан «тирик қалқон» сифатида фойдаланишда айбланмоқда
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олиши операциясида собиқ президент тарафдорлари аёллар ва болалардан «тирик қалқон» сифатида фойдаланишда айблаб чиқди.
Таъкидланишича, махсус кучлар фақат резина ўқлардан ва шунга ўхшаш воситалардан фойдаланган бўлса, Атамбаев тарафдорлари жанговар ўқлар ишлатгани айтилган.
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси қўлга олинган махсус кучлар ходимларини улар кучли дўппосланганлари учун бошқа ходимлар ташлаб келишгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Қирғизистон республикаси собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиёти бўлиб ўтди. Аммо махсус кучлар томонидан режалаштирилган амалиёт Атамбаевнинг тарафдори бўлган одамлар томонидан йўққа чиқарилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter