Асраб олинган олти нафар кўзи ожиз болаларга «кўз» бўлган ота-она
Виржиния штатилик Жо ва Карен Бартлинг турмуш қурганларида, иккаласи ҳам катта оилани хоҳлашди. Эр-хотиннинг орзуси амалга ошди, лекин улар тасаввур қилганидек эмас. Бундан 35 йил олдин Кареннинг муваффақиятсиз ҳомиладорлигидан сўнг биргина ўғли туғилди, яъни бошқа фарзанд кўриша олишмади ва эр-хотин бола асраб олишга қарор қилишди.
Биринчи асраб олинган қизалоқ Жанубий кореялик Ханна бўлиб, у кўзсиз эди. 1997 йилда Жо ва Карен қизни АҚШга олиб кетишди. «Бу чақалоқ кўр эканлигини ва бу ҳеч қачон ўзгармаслигини англашимиз учун бир ҳафта керак бўлди»,– дейди Карен нашрларга берган интервюсида. Ҳозир Ханна 28 ёшда, кўзи ожизликдан ташқари, у ривожланишда муаммоларга дуч келмоқда ва у ўз ёшидан кичик кўринади. Лекин шунга қарамай у жуда фаол, ҳатто қўшиқ айтиб видеороликлар олади.
Ханнанинг ёшлиги.
Иккинчи бўлажак қизи билан улар почта қутисидаги газета орқали танишди.
Газетада «кўзи ожиз болаларга ота-оналар керак» сарлавҳаси остида аёл бўлажак қизи Жессини кўрди. Қизнинг туққан онаси Жанубий Кореядаги касалхонада қолдирган. 2002 йилда Карен ва Жо уни асраб олишди. Ўшандан кейин агентликлар ва ижтимоий ташкилотлар кўзи ожиз болалар ҳақида тез-тез уларга мурожаат қилишадиган бўлишди.
Кейинчалик 2004 йилда Эби оилага келди. У Ҳиндистонда туғилган, полициячилар уни ахлат қутисидан топган. Қизда камдан - кам учрайдиган генетик касаллик фрейзер синдроми бўлиб, унинг кўзлари шикастланган ва тери билан қопланган.
Ўша йили оилада тўртинчи бола – Девид пайдо бўлди. Бола бир кўзида катаракта билан туғилган ва иккинчи кўзи ғайритабиий даражада кичик. Унинг ота-онаси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас, бола Хитойдаги ҳукумат биноси зинапоясида топилган. Бартлинглар унинг АҚШдаги иккинчи оиласи бўлиб чиқди – биринчи асраб олган ота-оналар кўр болага ғамхўрлик қила олмасликларини ҳис қилиб қайтариб беришган.
Икки йил ўтгач, оилада ўн икки ёшли Овид Жосиа пайдо бўлди, у жиддий мия фалажи туфайли интеллектуал ногирон.
Ва бир неча ой ўтгач, эр-хотин охирги болани асраб олишди. Бу Таиландда 28 ҳафтада туғилган ва эрта туғилган ретинопатия туфайли кўриш қобилиятини йўқотган Бетани эди.
Жо ва Карен тез-тез кўчага айланишга чиқишади. Баъзида уларнинг ресторандаги тўловлари нотаниш одамлар томонидан тўланган бўлади. Шунга қарамай Карен бу оилани бошқаларни раҳмини келтирадиган, муҳтож деб ҳисобламайди, яъни «оддий оила», деб ҳисоблайди. Ханна қўшиқ айтади, Аби Брайл алифбосида китоб ўқишни яхши кўради, Бетани дўстлари билан мулоқот қилади ва Девид коллежда ўқимоқда. «Қаерга бормайлик биз доимо одамларнинг диққат-эътиборидамиз. Бу бизнинг айбимиз эмас, шунчаки биз катта эътиборни жалб қиламиз», дейди Жо.
Оиладаги барча болалар жуда мустақил ва ота-оналарига ёрдам беришга ҳаракат қилишади.
«Мен овқат пиширишим ва кир ювишим керак, лекин барча болалар уй ишларига қарашадилар – улар тўшакларини йиғадилар ва ўз вазифаларини бажарадилар. Биз мутлақо бошқа оилалардек оиламиз»,– дейди Карен.
Ҳозир эр-хотин 65 ёшда. Кареннинг тан олишича, ёрдамчисиз олти нафар кўзлари ожиз боланинг онаси бўлиш осон эмас. «Энг қийин томони шундаки, Жесси ва Овид менга юз фоиз боғланган – мен уларни ювинтираман, тишларини юваман, овқатлантираман, тагликларини алмаштираман», –дейди Карен. – Бизнинг ёшимизда дўстларимиз нафақага чиққанини, уларнинг ҳаётида бизга етишмаётган ёқимли воқеаларни бошдан кечираётганини, масалан, неваралари борлигини кўрамиз.»
Эр-хотиннинг қондош ўғлидан набираси бўлса-да, улар учун қарилик бошқача бўлишини тушунишади: «Бизнинг ҳар доим қўллб-қувватлашимизга муҳтож бўлган бошқа болаларимиз бор, яъни биз ҳеч қачон «бўш қўл билан бўшаган уйда» қолмаймиз, ҳеч қачон нафақага чиқмаймиз. Бу қийин, лекин бу иш бизга завқ ва мукофот беради.»
Жо ва Карен ўзларини қаҳрамон деб ҳисобламайдилар ва ўзлари учун бундай оилани танламаганликларини таъкидлайдилар: «бизда оғир кун ёки қандайдир қийинчиликлар бўлганида, одамлар бизга «Хўш, сиз буни ўзингиз танладингиз»дейишади. Мен «Ҳа, сиз ҳақсиз, мен буни ўзим танладим», деб айтардим. Аммо мен қанчалик ёшим ўтган сари бир нарсани тушуниб етаяпман – мен бундай танлов қилмаганман, бу ҳаёт мени танлади. Демак мен шу вазифани бажариш учун бу дунёга келганман.»
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter