Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Арманистонга қурол-яроғ етказиб берилиши ҳақиқатга тўғри келмайди» – Қозоғистон мудофаа вазирлиги

«Арманистонга қурол-яроғ етказиб берилиши ҳақиқатга тўғри келмайди» – Қозоғистон мудофаа вазирлиги

Фото: «Reuters»

Қозоғистон Арманистонга ҳарбий техника етказиб беришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақдаги маълумотни республика Мудофаа вазирлиги инкор қилди, деб хабар қилмоқда сохта нарсаларга қарши курашиш учун яратилган stopfake.kz портали.

«Арманистон Республикасига Қозоғистон қурол-яроғи етказиб берилгани ҳақидаги тарқалган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади хабарда.

Мамлакат мудофаа вазирлиги 2022 йилдан бери мамлакатда қурол-яроғ ва ҳарбий техника экспортига тақиқ жорий этилганини таъкидлаб, фуқаролар ва оммавий ахборот воситаларини фақат ишончли ахборот манбаларига ишонишга чақирган.

Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россияни пули тўланган қурол етказиб беришни бажармаганликда айблаган ва Қозоғистонни эҳтимолий қурол етказиб берувчи сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг