Арманистонда 15 нафар ҳарбий ёнғинда ҳалок бўлди

Aрманистон Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирининг казармасида ёнғин чиқди, натижада 15 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Aрманистон Мудофаа вазирлиги тақдим этган дастлабки маълумотларга кўра, ҳарбий қисмнинг муҳандислик-снайперлар ротаси казармаси ёниб кетган.
Уч киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган, дейилади хабарда. Бошқа тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter