Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашди, қурбонлар бор

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида вазият кескинлашди, қурбонлар бор

Арманистон ва Озарбайжон чегарасида отишма юз берди, қурбонлар бор. Томонлар ҳодисада бир-бирини айблаб чиқди. 

Aрманистон Мудофаа вазирлигининг хабарида кўра, Сюник вилояти ҳудудида Озарбайжон кучлари томонидан отишма ва миномётлардан отилган.

Aрман томони иддаосича Озарбайжон ҳарбийлари муҳандислик ишларини олиб бораётган арман ҳарбийларига қарата ўқ узишни бошлаган, кейинроқ эса миномётлардан фойдаланган.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томонини провокацияларда айблади, шунингдек, ҳалок бўлганлар ва ярадорлар борлигини маълум қилган.

«11 апрел куни Aрманистон Қуролли кучлари бўлинмалари томонидан Лочин йўналишида содир этилган провокация натижасида юзага келган кескинлик сақланиб қолмоқда.

Йўналишда жойлаштирилган бўлинмаларимиз томонидан кўрилган зарур чора-тадбирлар натижасида душман катта йўқотишларга учради», — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг