Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон Россия ОАВларини информацион уруш олиб боришда айблади

Арманистон Россия ОАВларини информацион уруш олиб боришда айблади

Арманистон бош вазири аппарати раҳбари Араик Арутюнян Россия матбуотини Арманистонга қарши информацион уруш олиб бораётганликда айблади.

«Афтидан, Россия оммавий ахборот воситаларида Арманистонга қарши бошланган гибрид урушда улар машҳур эртакдаги каби, ким кўпроқ ёлғон гапирса, сарой (Кремль)нинг ярмини олади, деб ваъда қилганга ўхшайди», – деб ёзди у Facebook’да

Россиянинг НТВ канали ҳарбий машғулот учун келган америкалик десантчилар Ереванда намойиш уюштириб, ҳукумат биносига бостириб киргани ҳақида кўрсатув тайёрлаган. Араик Арутюнян таъкидлашича, бу мутлақо ёлғон маълумот.

«Бу мутлақо ёлғон маълумот. Ўша куни ҳеч бир намойишчи ҳукумат биносига бостириб киргани йўқ, бундан ташқари у ерда америкалик десантчилар ҳам бўлмаган», – дейилади Арутюнян постида.

Маълумот учун, 19-20 сентябрь кунлари Озарбайжоннинг Қорабоғда ўтказган «аксилтеррор» операцияси дан сўнг Ереванда норозилик намойишлари бошланди. Натижада Боку тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикасининг бутун ҳудудини ўз назоратига олди.

Кеча, 23 сентябрь куни тунда ҳам Арманистон пойтахтида Тоғли Қорабоғ аҳолисини қўллаб-қувватловчи митинг бўлиб ўтди. Намойишчилар Тоғли Қорабоғ аҳолиси учун гуманитар йўлак яратиш ва Никол Пашинян истеъфосини талаб қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг