Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон КХШТдан чиқиб кетмоқда

Арманистон КХШТдан чиқиб кетмоқда

Арманистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқади. 

Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан чиқишини айтди, деб ёзади «ТАСС».

Бироқ, вақт ҳали аниқланмаган. 

«Сиз нима деб ўйлайсиз? Кейинги қадам нима? Биз қайтиб кетамиз деб ўйлайсизми? Йўқ, бошқа йўл йўқ. Хавотир олманг, биз қайтмаймиз», деган у парламент йиғилишида.

КХШТга ҳозирда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябр ойида Озарбайжон Тоғли Қорабоғни тўлиқ эгаллади. Арманистон эса ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди. Аммо ташкилот Арманистон талабини эътиборсиз қолдирди. 

Шундан сўнг, Арманистон ташкилот тадбирларида иштирокларни тўхтатди. Шунингдек, Россия билан муносабатларга ҳам совуқчилик тушди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг