Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон бош вазири истеъфога чиқиш шартини маълум қилди

Арманистон бош вазири истеъфога чиқиш шартини маълум қилди

Фото:«РИА Новости»

Арманистон бош вазири Серж Саргсян «Луйс» фонди битирувчиларининг очиқ хатига жавобан мамлакатдаги муҳим масалалар, хусусан, Қорабоғ билан боғлиқ муаммоларни ҳал этгач, истеъфога чиқишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар қилмоқда.

«Муаммоли геосиёсатга эга мазкур ҳудудда янги хатарлар даврида биз мамлакатнинг хавфсиз ривожланишини таъминлашимиз ва Қорабоғ масаласини ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттиришимиз зарур», — дейилади бош вазирнинг баёнотида.

«Мен ушбу муаммоларнинг ечими мавжуд деб ўйлайман. Шундан сўнг бошқарувни бошқа кишилар қўлга олиши мумкин. Бу буюк ишда биз «Луйс» уюшмасининг потенциалига ҳам таянамиз», — дея таъкидлаган Саргсян.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг