Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арктикада ҳарорат рекорди қайд этилди

Арктикада ҳарорат рекорди қайд этилди

Фото: «Interfax»

Верхоянск шаҳри (Ёқутистон, Россия)да 2020 йилнинг 20 июнида Арктикадаги энг юқори иссиқ ҳарорат рекорди ўрнатилган, термометрлар +38 даражани кўрсатганди. Жаҳон метеорология ташкилоти (WMO) ушбу маълумотни экстремал метеорологик ва иқлим ҳодисалари маълумотлар архивига киритди.

Ташкилот сайтида таъкидланишича, сўнгги икки йил аномал жазирама кузатилган жой фақат Арктика эмас. Кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳарорат Жанубий қутб — Антарктида (+18,3 даража), Европа, умуман олганда, бутун дунё миқёсида қайд этилган.

2020 йил ёзида Сибирь қутборти ҳудудида ҳарорат меъёрдагидан тахминан ўн даража юқори бўлиб, оқибатда кўплаб ўрмон ёнғинлари юзага келган, Арктика музликларининг эриш  жараёни тезлашган.


Мавзуга доир: «Ўлим водийси»даги жазирама: олимлар бунақа иссиқлар оддий ҳолга айланиб қолишини айтишмоқда (видео)


Айни пайтда экспертлар 2020 ва 2021 йилларда дунёдаги энг иссиқ ҳудуд — Калифорниядаги «Ўлим водийси»да кузатилган +54,4 даража иссиқ ҳарорат кўрсаткичларини ўрганишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг