Aргентинанинг 50-президенти вафот этди
Aргентинанинг собиқ президенти Карлос Менем ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди TN телеканали. У 90 ёшда эди.
«El Pais» газетасининг ёзишига қараганда, сиёсатчи узоқ вақт соғлиғидан азият чеккан. Ўтган йилнинг декабрь ойида шифохонага ётқизилганди. Менем пешоб тизими инфекциясига қарши муолажа олаётганди.
Менем 1989-1999 йилларда давлатга бошчилик қилган, кейин сенатор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter