Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аргентина жанубидаги пляжлардан бирида 30 та ўлик кит топилди (фото)

Аргентина жанубидаги пляжлардан бирида 30 та ўлик кит топилди (фото)

Кеча 14 октябрь куни Аргентина жанубида ўлик ҳолатда топилган китлар сони 30 тага етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Маълумотларга кўра, денгиздан 26 та катта ва 4 та ёш кит ўлик ҳолатда топилган. Ҳозирда олимлар ўлим сабабларини аниқлашмоқда. Уларнинг тахминича, китлар сув ўтларининг гуллашидан заҳарланган. Чунки бу ҳудуддаги планктон ва икки паллали намуналарда жуда юқори даражадаги биотоксинлар топилган.

 

Маълумот учун, заҳарли сув ўтларининг гуллаши бутун дунё бўйлаб муаммодир. 2015 йилда сув ўтларининг гуллаши оқибатида Чилида 300 та кит нобуд бўлган эди.

Инсон омили бу заҳарли сув ўтларининг гуллаши билан бевосита боғлиқ. Сабаби, океан ҳароратининг кўтарилиши, саноат корхоналари ва ўғитлар ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги майдонларининг чиқиндилари тўғри океанга оқизилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг