АҚШнинг хорижга қурол-яроғ экспорти камайди
АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, 30 сентябрда якунланган сўнгги молия ҳисоботига кўра, мамлакатнинг хорижга ҳарбий техника ва қурол-яроғ экспорти 21 фоизга камайиб, 138 миллиард долларни ташкил қилди.
Бу ҳақда Интерфакс маълум қилмоқда.
Ўтган йилда АҚШ қурол экспорти 175 миллиард долларни ташкил қилган.
Кузатувчиларнинг қайд этишича, пасайиш қисман АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Саудия Арабистонига яманлик ҳутийларга қарши қўлланилиши мумкин бўлган ҳужум қуролларини етказиб беришдан бош тортгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Аввалроқ АҚШнинг «USS Portland» ҳарбий кемаси Адан кўрфазида лазер тўпи прототипини синовдан муваффақиятли ўтказгани ҳақида маълум қилган эдик.
Қўшма Штатлар 5-флоти берган хабарга кўра, лазер нури кема яқинида сузиб юрган шартли нишонни куйдириб юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter