АҚШнинг Шимолий Корея ҳукуматини ўзгартириш мақсади йўқ
АҚШ ташқи ишлар вазири Майк Помпео «Fox News» телеканалига интервью бера туриб: «АҚШ Шимолий Корея билан узоқ муддатли келишувга муҳтож, ҳукуматни ўзгартиришга эмас», — деган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Ким Чен Ин билан узоқ муддатли келишувга эришиш тарафдори.
«Умид қиламизки, Шимолий Корея етакчиси стратегик ўзгаришлар қилади. Президент Трамп бу борада ёрдамга тайёр», — деган Помпео.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси шу йил 12 июнь куни Сингапурда ўтказиладиган саммитда ядровий қуролсизланишни ҳам муҳокама қилишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter