Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ марсоходи «қизил сайёра»га қўнишга муваффақ бўлди

АҚШ марсоходи «қизил сайёра»га қўнишга муваффақ бўлди

АҚШнинг Perseverance номли Марсга юборилган ҳаво кемаси сайёра ҳудудига муваффақиятли қўнди. NASA тўғридан-тўғри эфир туфайли қурилманинг қўнишини кузатиш имконини тақдим этди. «Қўниш тасдиқланди. Perseverance Марс юзасида яхши ўрнашиб олди», - деди трансляция диктори. Қурилма 2020 йил июлида ишга туширилган ва шу йилнинг ёзида Ердан Марсга юборилган Хитой ва БАА зондидан кейин учинчи ҳаво кемаси бўлган.

Perseverance 2012 йилдан буён сайёрадаги Curiosity кемасига нисбатан 14 фоиз оғирроқ ва аввалгисига қараганда анча мураккаб ишланган. Қурилма Марснинг қуруқ ва совуқ сайёрага айланишининг сабабларини тушуниш мақсадида ҳаёт изларини излайди ва сайёра геологиясини ўрганади.

Бундан ташқари, унда одамларнинг келажакдаги сайёрага экспедициялари учун фойдали бўлган бир қатор тажрибалар ўтказилади. Масалан, MOXIE эксперименти 96 фоиз карбонат ангидрид гази бўлган Марс атмосферасидан кислород олиш имкониятини кўрсатишга мўлжалланган.

«Кема қўнган ҳудуднинг кенглиги 28 милни ташкил қилади ва ён бағирлари кўплаб потенциал тўсиқларга эга. Тоғли жойлар, тепаликлар, кратернинг ўз деворлари. Агар кема шу деворлардан бирига қўнса, бу бутун миссия учун фалокатга айланиши мумкин», - дейди NASA реактив ҳаракатланиш лабораторияси вакили Эндрю Жонсон.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг