АҚШнинг Ироқдаги консуллиги баллистик ракета ҳужумига учради (видео)
Ироқ Курдистонидаги Эрбил шаҳрида жойлашган АҚШ консуллиги баллистик ракеталардан ўққа тутилди. Бу ҳақда «Курдистон 24» маҳаллий телеканали хабар бермоқда.
АҚШ ҳаво кучлари минтақадаги вазиятдан огоҳлантирилгани хабар қилинган. Ироқ оммавий ахборот воситалари ҳужум олти баллистик ракета билан амалга оширилганини тахмин қилмоқда.
Видеотасвирларга кўра, бир неча портлашлар бўлган – бу маълумотни кейинчалик маҳаллий губернатор Омед Хошнав ҳам тасдиқлаган. Ракета зарбаси қўшни Эрондан бўлгани айтилмоқда.
Маҳаллий аҳоли ва АҚШ дипломатлари, ҳарбийлари орасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ, дея ёзади Reuters.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter