Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШга ҳалокатли торнадо ёпирилди (видео)

АҚШга ҳалокатли торнадо ёпирилди (видео)

АҚШнинг Миссисипи штатида торнадо оқибатида 24 киши ҳалок бўлди.

CNN маълумотларига кўра, торнадо уйларнинг томларини учирган, биноларга зарар етказган ва минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган. Табиий офат 24 кишининг умрига зомин бўлган, яна бир неча ўнлаб киши жароҳатланган, бедарак йўқолганлар ҳам бор.

«Кўплаб маҳаллий ва штат қидирув-қутқарув гуруҳлари ўз ишини давом эттирмоқда. Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун бир қатор куч ва воситалар жалб қилинган», - дейилади фавқулодда вазиятларни бошқариш давлат агентлиги хабарида.

Таъкидланишича, қидирув-қутқарув ишлари Силвер-Сити ва Роллинг-Форк шаҳарларига торнадо ёпирилганидан кейин бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг