Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда уч кишини яралаган мерган олтинчи синфда ўқувчи қиз бўлиб чиқди

АҚШда уч кишини яралаган мерган олтинчи синфда ўқувчи қиз бўлиб чиқди

Айдаходаги мактабда уч кишини ярадор қилган мерган олтинчи синф ўқувчиси бўлган, у ўқитувчи томонидан қўлга олинган ва қуролсизлантирилган, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.

Ригби шаҳридаги ўрта мактабда содир бўлган отишма натижасида уч киши — икки ўқувчи ва бир киши яраланганди.

Жефферсон округи шерифининг айтишича, қиз сумкаси ичидан тўппончани чиқариб, мактаб биноси ичида ва ташқарисида бир нечта ўқ узган. Ўқитувчилардан бири уни қуролсизлантириб, қўриқчилар келгунча ушлаб туришга муваффақ бўлган.

Расмийлар ҳужум ортидаги сабабларни, шунингдек қурол қандай қилиб олтинчи синф ўқувчисининг қўлига тушганини текширмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг