«TikTok» можароси: АҚШ тақиқни кечиктирмоқда
АҚШ савдо вазирлиги 12 ноябрда кучга кириши керак бўлган «TikTok» иловасини тақиқини амалга оширмайди. Бу ҳақда департамент баёнотига асосланиб «Wall Street Journal» хабар бермоқда.
Департаментнинг хатти-ҳаракатлари АҚШ илова дўконларига «TikTok»ни юклаб олишни тақиқловчи қонунни амалга оширишни кечиктирмоқда, дейилади хабарда.
Савдо департаментининг таъкидлашича, тақиқ тўғрисидаги буйруқ «кейинги ҳуқуқий ўзгаришлар кутилгунча» кучга кирмайди.
Қўшма Штатлар маъмурияти «TikTok»ни америкаликлар маълумотларини ХХР расмийларига етказишда айбламоқда. Шу муносабат билан Трамп август ойида ««TikTok» таҳдидига қарши курашиш тўғрисида» ва ««WeChat» таҳдидига қарши кураш тўғрисида» фармонларни имзолади. Бу «ByteDance» дастурлари эгаси билан Америка юрисдикциясидаги ҳар қандай операцияларни бекор қилишга бир ой вақт берганди. Оқибатда «TikTok» компанияси Трамп маъмурияти устидан судга мурожаат қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter