Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда синагогага ҳужум қилиниши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШда синагогага ҳужум қилиниши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»

АҚШнинг Пенсилвания штати Питсбург шаҳридаги синагогага қуролли ҳужум уюштирилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah.com.tr» сайти хабар бермоқда. Ҳужум туфайли яраланган олти кишидан 4 нафари полиция ходимларидир.

Қуролли ҳужум ҳақидаги хабар бинода яширинишга муваффақ бўлган одамлардан келиб тушган.

Ҳужумчи АҚШлик 46 ёшли Роберт Боурс экани аниқланган. У отишма чоғида яралангач, қўлга олинган.

«РИА Новости»нинг ёзишича, «BNL News» журналистлари жиноятчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини кузатиб, унинг Гитлер тарафдори экани, Трампнинг яхудийлар назорати остида, деб ҳисоблашини аниқлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг