Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 40 га яқин уй шикастланди

АҚШда портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 40 га яқин уй шикастланди

Фото: «USA Today»

АҚШнинг Эвансвилл шаҳри (Индиана штати)да портлаш оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, 39 та уйга шикаст етган.

Фожиа 10 август куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 лар атрофида юз берган. Associated Press маълумот беришича, ҳалок бўлганларнинг икки нафари портлаш юз берган уйда, яна бири эса қўшни уйда бўлган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Воқеа жойида қутқарув ва ҳуқуқ-тартибот органлари иш олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг