АҚШ Миллий разведка бошлиғи «катта таҳдид» ҳақида гапирди. Бу Россия эмас
АҚШда Хитой ва Россиянинг мамлакатга таҳдиди қай даражада экани таққосланди. Қўшма Штатлар Миллий разведкаси директори Жон Ратклифф «Fox News» телеканали эфирида бу ҳақда гапирган.
Унинг сўзларига кўра, Хитой дунёдаги иккинчи йирик иқтисодиёт эгасидир, Россия эса «у билан рақобатлаша олмайди» ва ҳатто биринчи ўнталикка ҳам кирмайди. Ратклифф расмий Москванинг Вашингтон учун хавфи камаймаганини таъкидлади, аммо у Пекинни анча кучли рақиб деб билади.
Ратклифф сўнгги 75 йил ичида Америка ҳукмронлигига энг катта таҳдид Хитой эканлигини айтган.
Америкалик сиёсатчи Хитойга қарши туриш учун барча 16 Америка разведка агентликларининг ресурслари қайта тақсимлаганини қўшимча қилди. Унга кўра, Пекин янги супер кучга айланиш учун «АҚШ билан катта тўқнашувга тайёрланмоқда».
Шунингдек, Пентагон ҳарбий разведкаси бошқармаси бошлиғи Роберт Эшлига кўра, Россияга нописандлик билан қараш керак эмас, чунки у ҳар қандай давлат учун таҳдид бўла оладиган ядро арсеналига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter