Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда 12 киши бассейнда заҳарланди

АҚШда 12 киши бассейнда заҳарланди

Американинг Техас штати, Хюстон шаҳрида бассейнда чўмилган 12 киши заҳарланиш белгилари билан касалхонага ётқизилди.

ABC News хабарига кўра, жабрланувчилар орасида болалар ҳам бор.

Шаҳар қутқарув хизмати раҳбари Сэмюэл Пеньянинг сўзларига кўра, бунга ҳовузнинг ҳаддан ташқари хлорлангани сабаб бўлиши мумкин.

Айни пайтда хлорнинг сизиб чиқишини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг