АҚШ Хитойнинг уйғурларга муносабатини «геноцид» деб атади
The New York Times хабарига кўра, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео мамлакат расмийлари Хитой ҳукуматининг Шинжон-Уйғур мухториятидаги уйғурларга қарши ҳаракатларини «геноцид» деб атагани ҳақида айтди.
«Мен ХХР геноцид амалга оширмоқда деган хулосага келдим. Шунингдек бу ҳаракатларни инсониятга қарши жиноятлар дея ҳисоблайман»,- деган Помпео.
Америка Қўшма Штатларининг фикрига кўра, 2007 йилдан буён Хитой Коммунистик партияси уйғурларга ва бошқа мусулмон гуруҳларига қарши мунтазам қамоқлар жазоларини қўлламоқда, бу оммавий ҳибсга олиш ва мажбурий меҳнатга жалб этишни ҳам ўз ичига олади.
Июн ойи ўрталарида Қўшма Штатлар Шинжонда уйғурлар ва бошқа мусулмонларни камситадиган Хитой амалдорларига қарши санкцияларни амалга оширишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter