Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо ҳар қачонгидан яхши

АҚШ ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо ҳар қачонгидан яхши

Фото: Day.az

2022 йилда АҚШ ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо ҳажми 690,59 млрд доллар — тарихий рекорд даражасига етди. АҚШ иқтисодий таҳлил идораси (BEA) маълуотлари шундан далолат беради.

АҚШнинг ХХРдан импорти — 536,75 млрд доллар, экспорти — 153,84 млрд доллар.

Ташқи савдо ҳажми бўйича, Мексика ва Канададан сўнг, Хитой — АҚШнинг учинчи йирик шериги. Умуман олганда, АҚШ ташқи савдосининг тахминан 13 фоизи Хитойга тўғри келмоқда.

Солиштириш учун: ХХР божхонаси маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия Хитойга 114 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилган, Хитойнинг Россияга экспорти қиймати бирмунча кам — 76 млрд доллар. Яъни АҚШ-Хитой ташқи савдоси ҳажми Россия-Хитой олди-бердиларидан 3,63 баравар йирик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг