Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ва НАТО ёрдамисиз Украина қанча вақтда мағлуб бўлиши айтилди

АҚШ ва НАТО ёрдамисиз Украина қанча вақтда мағлуб бўлиши айтилди

American National Interest журналининг ношири ва бош директори Дмитрий Саймс Украина АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий ёрдамисиз Россия билан зиддиятдаги ўз позициясини қанча вақт сақлаб тура олишини тахмин қилди.

Унга кўра, «Украина ёрдамсиз бир ойча туриб бера олади, холос».

«Владимир Зеленский ҳукумати АҚШ ва НАТОнинг мисли кўрилмаган ҳарбий, молиявий ва сиёсий ёрдамига тўлиқ боғлиқ бўлиб, уларсиз Украина бир ой давомида Россия ҳужуми остида тура олмаган бўларди», дейди у.

Журналист НАТО Украинани қанча вақт керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаши керак деб ўйлаши хато эканини, можарога дипломатик ечим топишга ҳаракат қилинмаса, вазият назоратдан чиқиб кетиши мумкинлиги қўшимча қилган.

Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Украина устидан ғалаба қозониши НАТОнинг мағлубиятини англатишини қайд этганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг