Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Украинага яна 400 миллион долларлик қурол етказиб беради

АҚШ Украинага яна 400 миллион долларлик қурол етказиб беради

АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланаётганини маълум қилди. Президент Жо Байден ёрдам бўйича қарорни имзолаган. 

Бу ҳақда Пентагон расмийлари маълумот бермоқда. 

Агентлик маълумотларига кўра, янги пакет узоқ масофага мўлжалланган қуролларни ўз ичига олади. Ҳаммаси бўлиб Киев Американинг 12 та HIMARS кўп учирувчи ракета тизимини олади.

Бундан ташқари, АҚШ ва ҳамкорлар Украинани қирғоқ ҳимояси тизимлари билан таъминлаш имкониятларини муҳокама қилмоқда.

Аввалроқ  Россия президенти  Владимир Путин рус армияси ҳали Украинадаги жангларда ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этмагани ҳақида гапирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг