Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Тайванга 1 миллиард доллардан ортиқ қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Тайванга 1 миллиард доллардан ортиқ қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Мудофаа вазирлиги таркибига кирувчи АҚШ мудофаа ҳамкорлиги агентлиги Давлат департаменти Тайванга миллиард доллардан ошиқ қурол сотишни маъқуллаганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Вашингтон орол давлатига 60 дона «AGM-84K Harpoon Block II» кемага қарши ракеталарини ҳамда қиймати тахминан 355 миллион долларлик «тегишли ускуналар»ни етказиб беришни режалаштирмоқда. Шунингдек, қиймати 85 миллион доллардан ортиқ бўлган 100 дона «AIM-9X Block II Sidewinder» ҳаво-ҳаво ракеталарини ҳам етказиш режага киритилган.

Бундан ташқари, АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги Тайван билан радар станциялари бўйича шартномани узайтириш бўйича мумкин бўлган келишув ҳақида гапирди, унинг нархи тахминан 655,4 миллион долларни ташкил қилади.

Маълумот учун, Америка Президенти Жо Байден маъмурияти мамлакат Конгрессидан Тайванга 1,1 миллиард долларлик қурол сотишни режалаштирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг