Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ сенаторлари Исроил борасида Байденга талаб юборди

АҚШ сенаторлари Исроил борасида Байденга талаб юборди

АҚШ Сенати аъзолари президент Жо Байденга мактуб йўллаб, АҚШнинг «Ташқи ёрдам тўғрисида»ги қонуни бузилгани сабаб Исроилга қурол сотишни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Демократ Берни Сандерс ва яна етти нафар сенатор Оқ уй раҳбаридан Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху ҳукуматига Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами жўнатишдаги тўсиқлар АҚШ қонунчилигида назарда тутилган жиддий оқибатларга олиб келишини тушунтиришни сўради.

«Улар (Исроил расмийлари) қонунни бузмоқда, шунинг учун молиявий ёрдам тўхтатилиши керак», деди Сандерс нашрга.

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси ҲАМАС ҳаракати ҳужумига жавобан Ғазо секторига бостириб кирган 2023 йил  7 октябрдан буён 30600 дан зиёд фаластинлик, жумладан, 13430 нафар болалар ва 8900 нафар хотин-қизлар ҳалок бўлди.

Аввалроқ, вайрон бўлган Ғазо секторини тиклаш учун 90 миллиард доллардан кўпроқ маблағ керак бўлиши айтилганди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг