Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ савдо урушида Хитойга жиддий зарба берди

АҚШ савдо урушида Хитойга жиддий зарба берди

АҚШ савдо вазирлиги Хитойнинг 33 та ҳукумат ва тижорат ташкилотларини қора рўйхатга киритди. Рўйхатдан бир қатор институт, университет ва юқори технология компаниялари жой олган.

Хусусан, ушбу ташкилотларнинг тўққизтаси Уйғуристонда инсон ҳуқуқлари топталишида иштирок этгани учун қора рўйхатга киритилган. Хитой, Гонконг ва Кайман оролларида жойлашган яна 24 та компания эса «АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсатига зид бўлгани» учун рўйхатдан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, савдо уруши Хитойда ишлаб чиқарилган бир қатор маҳсулотларга АҚШ томонидан бож тўловлари жорий этилиши билан бошланган эди. Вақт ўтгани сари тўловлар ҳам ошиб борди. 2020 йилда вазият бироз яхшиланди ва Пекин АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан кўпроқ сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олганди. Аммо ҳозирча тинчлик битими тузишгача анча бор.

Хусусан, март ойида Доналд Трамп Хитойни коронавирус ҳақида етарлича маълумот бермасликда айблагандан сўнг келишмовчилик яна кучайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг