АҚШ қочқинларни қабул қилиш квотасини кескин кўпайтиради
АҚШ президенти Жо Байден Давлат департаментида сўзлаган нутқида таъқидлашича, мамлакатнинг янги маъмурияти қочқинларни қабул қилиш квотасини кўпайтиради. Бу йил улар сонини 125 минг кишига етказмоқчи.
Унинг таъкидлашича, ўтган давр мобайнида етказилган зарарни қоплаш анча қийин бўлади. «Ушбу фармон мамлакатда 1 октябрдан бошланадиган биринчи тўлиқ молиявий йил учун қочқинларни қабул қилиш квотасини оширади. Ҳужжат бугун имзоланади», - дея Америка раҳбарининг сўзларини келтиради ТАСС.
Аввалроқ давлатнинг янги раҳбари ўзидан аввалги раҳбар томонидан киритилган миграция оқимига тўсиқларни қайта кўриб чиқа бошлагани ҳақида хабар берилган эди.
Собиқ президент Доналд Трамп даврида Қўшма Штатлар 2021 йилга қадар 15 минг кишилик чегарани белгилаб, қочқинларни қабул қилишни деярли тўхтатди. Бундан ташқари, коронавирус пандемияси туфайли амалда қочқинлар деярли қабул қилинмади.
Жен Псаки янги қабул қилинган қонунга қарамасдан имкон борича ҳозирги оғир даврда чегараларни кесиб ўтишдан вақтинча тўхтаб туришни таъкидлаб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter