АҚШ Ливандан ўз фуқароларини кўчиришга тайёрланмоқда — NBC
Пентагон (АҚШ мудофаа вазирлиги) ўз кучларини Исроил-Ливан чегараси яқинига жойлаштиради — Исроил ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати ўртасидаги жанговар ҳаракатлар кескинлашиши оқибатида Ливандан америкалик фуқароларни зудлик билан кўчириш зарурати пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда NBC телеканали ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.
Манбаларга кўра, Вашингтон Исроил Ливанга қарши қуруқлик орқали ҳужум операциясини яқин ҳафталарда бошлашидан тобора кўпроқ хавотирланмоқда.
Вашингтон томонидан бўлаётган босимга қарамасдан, Исроил раҳбарлари Ливанга ҳужум қилиш режасидан воз кечгани йўқ.
«Ҳизбуллоҳ» ҳаракатининг ракета ҳужумлари туфайли ўз уйларини тарк этган 60 минг исроилликни мамлакат шимолида жойлашган уйларига қайтариш учун Исроил чегарада 16 километрли буфер зонасини яратишни мўлжаллаяпти, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter