АҚШ коронавирус ривожланишининг чўққисига чиқди

АҚШ коронавирус ривожланишининг чўққисига чиқди — бу ҳақда президент Дональд Трамп матбуот анжуманида баёнот берди.
Унинг айтишича, Қўшма Штатларнинг айрим ҳудудларида коронавирус тарқалиши пасайишни бошлаган.
Худди шу матбуот анжуманида қатнашган вице-президент Майк Пенс таъкидлайдики, коронавирус бўйича оғир вазият кузатилаётган ҳудудларда ҳолат барқарорлашиши яққол кўзга ташланяпти: хусусан, Нью-Йорк ва Денвер шаҳарлари, Луизиана штатида.
«Worldometers» хабарига кўра, айни соатларга келиб АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони 470 минг нафарга яқинлашиб қолди, вирус қурбонлари сони — 16697 киши, соғайиб кетганлар — 26 минг нафарга яқин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter