Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ конгрессменлари 11 та ҳайкалга қарши уруш эълон қилди

АҚШ конгрессменлари 11 та ҳайкалга қарши уруш эълон қилди

Фото: «abcnews.go.com»

АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг Демократик партия аъзолари спикер Нэнси Пелоси бошчилигида Капитолий биносига ўрнатилган қулдор-конфедератларнинг ҳайкалларига қарши кураш бошладилар. Улар ҳайкалларни олиб ташлашни талаб қилмоқда, дея хабар берди «ABC News».

Таъкидланишича, Пелоси мазкур ишга масъул Бирлашган кутубхона қўмитасига мактуб йўллаган. Унинг фикрига кўра, Капитолий биносида Америка конфедератив штатлари вакилларини мадҳ этадиган жой бўлмаслиги керак. Гап 11 та ҳайкал ҳақида бормоқда — қоидага биноан, ҳар бир штат иккитадан ҳайкал юборади. Маълумки, демократлар уларни музейга жойлаш ёки қайтариб юбориш тўғрисида қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни аллақачон бошлаб юборишган.

Миллий ҳайкаллар зали (National Statuary Hall) — бир пайтлар вакиллар палатаси йиғилиш ўтказадиган жой бўлган. XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб у ерда энг машҳур америкаликларнинг ҳайкаллари намойиш этиладиган бўлди.

1861 — 1865 йилларда ҳозирги АҚШ ҳудудида Жанубий штатлар Конфедерацияси мавжуд бўлган. 1861 йилдан 1865 йилгача давом этган мамлакатдаги фуқаролар уруши даврида Шимол вакиллари ва қулдорликка асосланган Жануб конфедератлари ўртасида тўқнашув юз берган. Жанубликлар урушда мағлуб бўлгач, қулдорлик ва мажбурий меҳнатдан воз кечилган. Шунга қарамай, жанубий штатларда конфедератларнинг айрим рамзлари сақланиб қолган. Баъзи америкаликлар буни ирқчиликнинг бир кўриниши сифатида баҳолайди. Бироқ рамз ва номларни сақлаб қолиш тарафдорлари бу АҚШ тарихининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг