АҚШ иқтисодиёти шатдаун сабаб 6 миллиард доллар йўқотди
«S&P Global Raitings» маълумотларига кўра, АҚШ иқтисодиёти мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган шатдаун сабаб камида 6 миллиард доллар йўқотган, деб хабар қилмоқда «Корреспондент.net».
Эслатиб ўтамиз, президент Доналд Трамп ва Демократик партия ўртасида АҚШнинг Мексика билан чегарасидаги деворни молиялаштириш масаласида келишмовчилик келиб чиққан ва шу сабаб ҳукумат шатдаун эълон қилган эди. Натижада бир қанча федерал идоралар фаолияти чекланди. 800 мингга яқин давлат ходимлари маошсиз қолди.
Айни дамда 35 кун давом этган шатдаун уч ҳафтага тўхтатиб қўйилган. Президент қатор ташкилотларнинг 15 февралга қадар бюджетини тасдиқлади. Уч ҳафта давомида давлат бюджетини имзолаш бўйича музокаралар олиб борилиши режалаштирилган. Агар конгресс ва президент яна келиша олмаса, ҳукумат шатдаунни давом эттиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter