Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ илк бор Исроилга қарши санкция киритади

АҚШ илк бор Исроилга қарши санкция киритади

Бир неча кун ичида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) Нецах Иегуда батальонига қарши Ғарбий Соҳилда инсон ҳуқуқларини бузгани учун санкциялар эълон қилади, деб хабар берди Axios.

Қўшма Штатлар биринчи марта Исроил бўлинмасига қарши санкциялар киритади.

Батальон ЦАХАЛнинг ультра-радикал махсус бўлинмаси саналади.

Қарор Давлат департаментининг Ғарбий Соҳилдаги батальон ҳаракатларини текширган махсус комиссияси тавсиясига кўра қабул қилинган. Текширув 2022 йил охирида гуруҳнинг фаластинлик тинч аҳолига нисбатан зўравонлик ҳолатларига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотлар туфайли бошланган.

Санкциялар батальон ва унинг ходимларининг АҚШ ҳарбий ёрдамини олишига ёки америкалик инструкторлардан таълим олишига тўсқинлик қилади. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Х ижтимоий тармоқда армия ХАМАСга қарши курашаётган бир пайтда армия бўлинмасига қарши санкциялар жорий этилишини «бемаънилик ва маънавий таназзул чўққиси» деб атади.

Тергов сабабларидан бири келиб чиқиши фаластинлик бўлган 78 ёшли америкалик Умар Асаднинг 2022 йил январида вафот этгани бўлган. Нецах Иегуда баталони аскарлари уни Ғарбий Соҳил қишлоғидаги назорат-ўтказиш пунктида қўлга олишди. Эркак текширувдан бош тортди. Кейин қўлига кишан солиб, совуқда қолдиришди. Умар Асаднинг жасади бир неча соатдан кейин топилди; у юрак ҳуружи натижасида вафот этди. Оқибатда кки зобит ишдан бўшатилди, бирига танбеҳ берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг