Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳарбийлари Сурияни тарк этиш ниятида эмаслиги эълон қилинди

АҚШ ҳарбийлари Сурияни тарк этиш ниятида эмаслиги эълон қилинди

Пентагон вакили Жон Кирби АҚШ ҳарбийлари Сурияда ҳозирча қолишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг журналистлар билан ўтказилган матбуот брифингидаги нутқида айтилади. 

АҚШ расмийларининг фикрига кўра, террористик хавф ҳали ҳам бартараф этилмаган.

«АҚШнинг ИШИДга қарши курашида ҳеч нарса ўзгармаган. Суриядаги Америка контингентининг сони оз, улар 1000 нафарга етмайди», — дея қўшимча қилган Пентагон вакили.

Кирби АҚШ аскарлари Суриядаги мамлакат ичкарисидаги бошқа масалаларда, масалан, фуқаролар урушига аралашмаслигини таъкидлаган.

Шунингдек, улар Сурияда қанча вақт бўлишларини фақатгина бош қўмондон ҳал қилади.

Аввалроқ АҚШ охирги ўн йил ичида кўп минг кишилик махфий армиясини яратгани, унинг аъзолари мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам Пентагоннинг турли топшириқларини бажариши ҳақида хабар қилган эдик.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг