АҚШ ҳарбий кемаси лазер қуролини синаб кўрди
АҚШнинг «USS Portland» ҳарбий кемаси Адан кўрфазида лазер тўпи прототипини синовдан муваффақиятли ўтказди. Қўшма Штатлар 5-флоти берган хабарга кўра, лазер нури кема яқинида сузиб юрган шартли нишонни куйдириб юборган.
«USS Portland» лазер қуролини илгари Тинч океанида синаб кўрганди: 2020 йилнинг май ойида бу қурол учувчисиз бошқариладиган кичик қурилмани уриб туширганди.
Маълумот учун: «USS Portland» — сув сиғими 25 минг тонналик десант кемаси. Бортига бир пайтнинг ўзида ҳаво ёстиғига эга иккита катер, 14 та жанговар амфибия-машина ва 600 дан зиёд денгиз пиёдаларини сиғдира олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter