Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Европага янгиланган ядро бомбаларини жойлаштиришга қарор қилди

АҚШ Европага янгиланган ядро бомбаларини жойлаштиришга қарор қилди

Қўшма Штатлар Европага янгиланган Б61-12 тактик бомбаларини НАТОнинг қитъадаги базаларига декабрь ойининг бошигача етказиб беришга қарор қилди. Бу ҳақда Politico газетаси маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, НАТОнинг Брюсселдаги ёпиқ йиғилишида АҚШ расмийлари бомбалар режалаштирилган вақтдан эрта етиб боришини айтган. Дастлабки режага кўра, улар Европада 2023 йилнинг баҳорида жойлаштирилиши керак эди.

Нашрнинг таъкидлашича, Вашингтон Европа омборларида мавжуд бўлган эски қуролларни потенциал фойдаланиш учун алмаштириши Ғарб ва Россия ўртасидаги зиддиятнинг кучайиши фонида амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг