«АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди» – Пентагон раҳбари.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашувдан сўнг АҚШ Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслигини айтди.
«Биз дипломатия Эроннинг ядро қуролига эга бўлишининг олдини олишни энг яхши йўли эканлигига ишонишда давом этамиз. АҚШ президенти Жо Байден бир неча бор аниқ таъкидлаганидек, Вашингтон Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймайди», - дейди Пентагон раҳбари.
Шу билан бирга, бир қатор оммавий ахборот воситалари аввалроқ Остин Исроилнинг Эронга қарши кутилаётган ҳарбий операцияси ва уни АҚШ томонидан қўллаб-қувватлаётгани ҳақида айтган, бироқ бу ишончсиз маълумот бўлиб чиққани маълум қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter