Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШ Давлат котиби жиддий огоҳлантириш билан чиқди

AҚШ Давлат котиби жиддий огоҳлантириш билан чиқди

AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россиядаги барча Aмерика фуқаролари зудлик билан мамлакатни тарк этиши кераклигини айтди. Бу ҳақда давлат котибининг расмий баёнотида айтилади. 

Aмерикалик дипломат The Wall Street Journal журналисти Эван Гершковичнинг ҳибсга олиниши фонида баёнот бера туриб, шундай чақириқ билан чиққан.

Блинкенга кўра, Давлат департаментининг устувор вазифаси хориждаги АҚШ фуқароларининг хавфсизлигидир.

«Биз Россия Федерацияси ҳудудида AҚШ фуқароларига таҳдид солаётган хавф ҳақида қаттиқ огоҳлантирамиз», дейди Давлат котиби.

Блинкен, шунингдек, унинг идораси мухбирнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият бўйича WSJ вакиллари билан алоқада эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида «The Wall Street Journal»нинг Москвадаги бюросининг 32 ёшли ходими Эван Гершкович ФХХ томонидан ҳибсга олинганди. У жосусликда айбланмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг