Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Давлат департаменти Хитойга таҳдид қилди

АҚШ Давлат департаменти Хитойга таҳдид қилди

Энтони Блинкен.

Фото: BBC

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Нед Прайс маълум қилишича, Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Коммунистик партияси сиёсий бюроси аъзоси Ян Цзечи билан мулоқотда Хитой ҳукуматини Ҳинд ва Тинч океанларидаги хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлигидан огоҳлантирган.

Бундан ташқари, Шинжон-Уйғур мухтор округи, Тибет ва Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вазият Америка ташқи сиёсат идорасига мутлақо ёқмаяпти. Қолаверса, Мьянмадаги ҳукумат алмашинувини Хитой қўллаб-қувватлаганини ҳам АҚШ унутгани йўқ.

Энтони Блинкен Хитой АҚШнинг асосий рақиби экани ҳақида мунтазам баёнот бериб келади. Унинг фикрлари АҚШ президенти Жозеф Байденнинг фикрларини тўлиқ акс эттиради, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг