Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ Афғонистондан қўшинини олиб чиқишни бошлади

АҚШ Афғонистондан қўшинини олиб чиқишни бошлади

Фото: E

АҚШ Толибон ҳаракати билан келишувга мувофиқ, кеча, 9 мартдан Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни бошлади, деб ёзмоқда «Корреспондент». Бу ҳақда Пентагоннинг Афғонистондаги кучлари (USFOR-A) расмий вакили, полковник Сонни Леггетт маълум қилди.

«АҚШ-Афғонистон декларацияси ҳамда АҚШ ва Толибон ҳаракати ўртасидаги келишувга мувофиқ, USFOR-A қўмондонлиги ўз кучлари сонини мавжуд шароитдан келиб чиқиб 135 кун ичида 8,6 минг нафаргача қисқартиришга киришди», — деди америкалик зобит.

Легеттнинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбий кучлари Ал-Қоида ва ИШИДга қарши аксилтеррор операциялари ўтказиш ҳамда Афғонистон хавфсизлик кучларига ёрдам беришда давом этади.

Америка ҳарбий контингентини 14 ой ичида Афғонистондан бутунлай олиб чиқиб кетиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг