Анталя аэропортига қўнган Россия самолётида ёнғин содир бўлди
Туркиянинг Анталя аэропортига қўнган Россиянинг Sukhoi Superjet 100 самолётида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Туркия нашрлари хабар берди.
«Азимут» авиакомпаниясига қарашли самолёт Сочидан учиб келган. Аэропорт ёнғин хизмати ёнғинни зудлик билан ўчирган.
Росавиация баёнотига кўра, самолёт қўниши билан ёнғин бошланган. Унинг бортида 89 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган — ёнғин оқибатида қурбонлар йўқ, барча йўловчилар қутқарилган.
Маълумотларга кўра, самолёт чиқарилганига 7 йил бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter