Ангела Меркелнинг ниқоб тақишни унутиб қолдирганидан сўнг шошиб қолгани акс этган видео вирус каби тарқалди (видео)
Германия канцлери Aнгела Меркелнинг Бундестаг трибунасида ниқобини унутиб қолдирганидан сўнг шошиб қолгани акс этган видео тармоқда 3 миллиондан ортиқ кўрилди. Германия ҳукумати йиғилишларидан бири тасвирланган видео @GotfrydKarol фойдаланувчиси томонидан «Twitter»га жойланган.
Видеода яқинда бўлиб ўтган йиғилишлардан бирида сиёсатчи нутқини тугатиб жойига ўтиргани ва нутқ сўзлаш пайтида ечиб қўйган ниқобини тақишни унутганини бирдан эсига тушиб қолгани акс этган. Меркель стулдан сакраб туриб, трибуна томон шошилади ва ўзининг шахсий ҳимоя воситасини олади.
Қизиғи, канцлер нутқини тугатганидан сўнг подиумни артаётган қиз ниқобни олиб кетмоқчи бўлиб турганди.
10 февраль куни Германия ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида мамлакатда жорий қилинган карантин чораларини 7 мартгача узайтирди. Шу билан бирга, ҳукумат бир қатор карантин қоидаларини енгиллаштириш чораларини амалга оширди. Жумладан, 1 мартдан барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда сартарошхоналар ишга тушади.
«Worldometer» халқаро статистика бюроси маълумотларига кўра, инфекция тарқала бошланганидан буён Германияда 2 372 209 та коронавирус ҳолати қайд этилди, 67 547 киши вафот этди, 2 176 300 бемор тузалди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter