Америкалик таниқли актёр вафот этди
«Рокки», «Йиртқич» фильмлари юлдузи, машҳур актёр Карл Уэзерс вафот этди.
Актёр ва собиқ профессионал америкалик футболчи Карл Уэзерс 76 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Deadline унинг оиласи баёнотига таяниб. Қайд этилишича у «уйқусида тинчгина вафот этган».
Уэзерс «Рокки» филмида Силвестр Сталлоне образига қарши курашган Аполло Крид роли билан машҳур. У, шунингдек, «Йиртқич» фильмида Жорж ролларини ижро этган.
Актёр профессионал спортчи бўлган. 1970-1971 йилларда у «Окленд Рейдерс» сафида ярим ҳимоячи позициясида ўйнаган. У профессионал футболдан кетганидан кейин актёрлик фаолиятини бошлаган. Уэзерс бир нечта фильмларнинг режиссёри ва продюсери сифатида ҳам ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter