Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик ота-бола лотереяда ютдик деб алдаб, миллионерга айланишди

Америкалик ота-бола лотереяда ютдик деб алдаб, миллионерга айланишди

Фото: «Sun-sentinel.com»

АҚШда ота ва қиз фирибгарликда айбланмоқда. Улар ютган пул учун солиқ имтиёзларини қўлга киритиш учун бир неча йил лотереяларда қатнашдик деб алдаб келишган. Бу ҳақда «The Sun-Sentinel» газетаси хабар берди.

2015 йили Флоридада истиқомат қилувчи Кеннет Рожер Эдмонсон ва унинг қизи Даниэль Такила Эдмонсон қалбаки солиқ декларацияларини рўйхат қила бошлаган. Улар жами 175 миллион доллар тўлашни талаб қилишган.

Натижада ота ва қиз АҚШ Солиқ бошқармасидан 3,4 миллион доллар олган. Кейинчалик америкаликлар ҳеч қачон ютуқли лотерея чиптасини харид қилишмагани фош бўлди.

Палм-Бич федерал суди уларни солиққа оид фирибгарликда айбламоқда.

Даниэль Эдмонсон зудлик билан уни озод қилишларини ва адолатсиз қарор чиқарилгани учун компенсация пулини тўлашларини талаб қилди. Ота-бола «дахлсизлик» эканликларини иддао қилишмоқда.

Айблов ҳукми эълон қилинадиган бўлса, ота-бола фирибгарлиги учун 20 йилга, била туриб сохта ҳужжатларни тақдим этгани учун 5 йилга қамалиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг