Америкалик аёл лотереяда икки марта 2 миллион доллар ютиб олди
АҚШнинг Флорида штатида яшовчи Сьюзан Фиттон Mega Millions лотереясининг бир ўйинида икки марта 2 миллион доллар (жами 4 млн. доллар) ютиб олди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Ютуқлар 14 сентябрь куни ўйналган. Айтилишича, Mega Millionsда 1 млн. доллар ютиш эҳтимоли 12 607 306 тадан биттани ташкил этади.
Фиттон сотиб олган ҳар икки чиптадаги белгиланган рақамлар эса икки миллион доллардан ютуқ келтирди! Бунақаси камдан-кам кузатилади.
Сўнгги марта Жанубий Каролинада яшовчи кишига шундай омад кулган экан: июль ойида аввалига 40 минг доллар ютган, орадан 11 кун ўтиб чиптасига 3 млн. доллар ютуқ чиққан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter